Доллар курси кескин пасайди
Жамият
−
13 Январь 5937 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 51,14 сўмга тушди ва 12 048,04 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 71,79 сўмга пасайди ва 14 062,47 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,54 сўмга тушди ва 153,28 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 7,98 сўмга пасайди ва 1727,12 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 41 минг 100 сўмга ошди ва 1 млн 843 минг 100 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 13 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 16 млн 188 минг 579 сўмга тушган ва 1 млрд 108 млн 958 минг 160 сўм этиб белгиланган.