Доллар курси кескин кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 61,42 сўмга ошди ва 12 050,34 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 21,8 сўмга кўтарилиб, 13 685,57 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,2 сўмга арзонлашди ва 153,29 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 7,97 сўмга кўтарилиб, 1779,88 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 400 сўмга тушди ва 1 млн 837 минг сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 28 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 17 млн 954 минг 940 сўмга тушди ва 764 млн 42 минг 300 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг