Доллар курси кескин кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 88,93 сўмга ошди ва 12 051,71 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 121,32 сўмга баландлади ва 14 008,91 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,75 сўмга ошди ва 154,69 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 14,2 сўмга кўтарилди ва 1730,70 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 4 минг 800 сўмга тушди ва 1 млн 827 минг 700 сўмни ташкил қилди. 

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 19 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 18 млн 502 минг 714 сўмга тушган ва 1 млрд 121 млн 176 минг 836 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин валюта доллар курси биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг