Доллар курси қаторасига еттинчи ҳафта ҳам кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 15 декабрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 463 сўм 12 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 20 сўм 05 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 12 671 сўм 88 тийинга баҳоланиб, 14 сўм 88 тийинга қимматлади.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 2 сўм 40 тийинга кўтарилди. Хусусан, 1 рубль 143 сўм 45 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг