Доллар курси қаторасига иккинчи кун кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 24 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,70 сўмга ошди ва 11 222,61 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 75,79 сўмга кўтарилиб, 11 587,34 сўм этиб белгиланди.

Россия рублининг курси ҳам 0,47 сўмга баландлади ва 185,39 сўмни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг