Доллар курси 9500 сўмдан ошди
Жамият
−
18 Ноябрь 2019
5731Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 19 ноябрдан амалда бўлувчи янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9500,96 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 10,19 сўмга қимматлашди.
1 евро курси эса 43,53 сўмга кўтарилиб, 10498,56 сўмни ташкил этди.
Рубль курсининг қиймати ҳам 0,19 сўмга қимматлаб, 1 рубль 149,01 сўмга тенг бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь