Доллар курси 7 кунлик ўсишдан кейин пасайди
Жамият
−
16 Июль 2022 23839 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 18 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси етти кунлик ўсишдан кейин 11,75 сўмга пасайиб, 10 970,18 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса аксинча яна кўтарилди. Хусусан, 1 евро 37,56 сўмга ошди ва 11 067,81 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг расмий курси ҳам 1,72 сўмга қимматлаб, 192,46 сўмни ташкил этди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь