Доллар курси 6 кунлик ўсишдан кейин пасайди

Жамият

image

Марказий банк хорижий валюталарнинг жорий йилнинг 24 март куни амалда бўладиган курсини эълон қилди. Унга кўра, 1 доллар 62,40 сўмга арзонлашади.

Регулятор белгилаган курсга кўра, 24 март куни 1 АҚШ доллари 11 509,59 (-62,40) сўмга тенг бўлади.

Евро ҳам бироз арзонлашади. 1 евро 12 726,15 сўм (-66,68) этиб белгиланди.

Охирги вақтларда халқаро майдонда энг беқарор валюта деб топилган рубль яна сўмга нисбатан ўз позициясини мустаҳкамлаган. 1 рубль 113,39 сўм (+2,83).


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1359

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг