Доллар курси 12 минг сўмдан тушди
Жамият
−
15 Январь 5320 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 32,05 сўмга тушди ва 11 969,66 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 56,49 сўмга пасайди ва 13 927,90 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,31 сўмга тушди ва 152,56 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 3,37 сўмга пасайди ва 1718 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 14 минг 400 сўмга тушди ва 1 млн 837 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 15 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 17 млн 832 минг 144 сўмга ошган ва 1 млрд 158 млн 599 минг 200 сўм этиб белгиланган.