Доғистонликлар Астрахандаги кафеда қизларни калтаклади (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Астрахандаги “7 пятниц” кафесида кавказликлар бир неча қизларни дўппослади. Бунга ўзаро гап талашиш сабаб бўлган. Бу ҳақда рус ОАВ ёзмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада эркак киши оёқларини кафедаги столлардан бирига қўйиб олганини кўриш мумкин. Буни кўрган аёл киши ундан оёқларини пастга туширишни сўрайди. Унинг илтимоси кавказликни ғазаблантирган ва икки ўртада можаро келиб чиққан.

Қайд этилишича, воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари можаронинг асосий қўзғатувчисини ушлаган. РИА Новости’нинг ёзишича, қоидабузар 26 ёшли доғистонлик бўлиб чиққан

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 ноябрь “Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш” кунидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

833

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг