Доғистонда юз берган кучли портлаш оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
15 Август 2023
12980Кеча, 14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъадаги автосервисда кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, 75 киши жароҳат олган. Портлашдан сўнг ёнғин бошланган ва у ёқилғи қуйиш шохобчасига ҳам ўтган. Ёнғин майдони 600 квадрат метрни ташкил этган.
Фавқулодда ҳодиса жойида жами 260 дан ортиқ қутқарувчи ва 80 та техника жалб этилган. Ҳозир бу ерда барча хизматлар, жумладан, прокуратура ҳам ишламоқда.
Айни пайтда Доғистон пойтахтида фавқулодда ҳолат жорий этилган.
Доғистон раҳбари Сергей Меликовнинг айтишича, портлашга ёқилғи қуйиш шохобчаси олдидаги контейнерларнинг портлаши сабаб бўлган.