ДХРда Россия байроғи кўтарилди
Олам
−
22 Август 2019 13139 1 дақиқа
Донецкда ўзини мустақил деб, эълон қилган Донецк халқ республикаси (ДХР) байроғи эмас, Россия байроғи кўтарилди.
Россия Федерацияси байроғи шаҳар марказий майдонида жойлашган Халқ кенгаши биносига, Крупс номидаги кутубхона гумбазига ўрнатилган.
Халқ кенгаши ва кутубхона биносига Россия байроғи ўрнатилиши бўйича расмий изоҳ ҳозиргача берилмаган.
Тахминий маълумотларга кўра, шу тариқа Донецк халқ республикасида 22 август – Россия давлат байроғи куни нишонланган.

Украинада давлат байроғи байрами Мустақиллик кунидан бир кун аввал, 23 август куни нишонланади.
Аввалроқ, Қрим яриморолининг Судак шаҳрида бир гуруҳ украин ватанпарварлари Украина давлат байроғини ўрнатгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь