ДХХ ярим тунда Ўзбекистон чегарасини бузган афғонистонликни қўлга олди (видео)
Жамият
−
29 Сентябрь 2021
42220Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда чегара қўшинлари томонидан Ўзбекистон ҳудудига Амударё орқали ўтган Афғонистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.
Таъкидланишича, мазкур шахс Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ушланган. Қўлга олинган афғонистонликнинг ёнида 9 кг 84 гр “опий” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод – амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманганда сайловчилар билан учрашув чоғида Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича тўхталиб, мамлакат чегарасини “наркобарон” бузиб ўтмоқчи бўлгани ҳақида гапирди. Давлат раҳбари ушбу вазиятда ўзбекистонлик бир аскар қаҳрамонларча ҳалок бўлганини маълум қилган.
LiveБарчаси