ДХХ Ўзбекистонга 2 млрд сўмлик дори олиб кираётганларни ушлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Наманган вилоятида умумий қиймати 2 миллиард сўмлик дори воситаларини мамлакат ҳудудига олиб кирган шахслар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи Ғ.Д. ва Х.О.ларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилган.

Натижада улардан ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 51 турдаги умумий қиймати 1 миллиард 300 миллион сўмлик дори воситалари процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинган.

Аниқланишича, ушбу дори воситалари қўшни Қирғизистон Республикасидан вилоят ҳудудига Янгиқўрғон туманидаги айланма йўллар орқали ноқонуний равишда олиб ўтилган.

Шунингдек, Чуст тумани “Юқори Ғова” маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган Х.Ж. 67 турдаги умумий қиймати 700 миллион сўмлик дори воситаларини автомобилда Қўқон шаҳрига олиб кетаётган вақтида Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, ундан дори воситалари тегишли тартибда олиб қўйилган.

Маълум қилинишича, у мазкур дори воситаларини Қирғизистон Республикасининг Ола-буқа туманида яшовчи шахсдан олиб, айланма йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига ўтказган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made