ДХХ Сурхондарёда халқаро террорчиларни қўллаб келган шахсларни ушлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Ички ишлар бошқармаси билан вилоятнинг Термиз шаҳри ва Термиз туманларида яшовчи, халқаро террорчилик гуруҳлар фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган бир неча шахсларнинг фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, ушбу шахсларнинг аксарияти Термиз шаҳридаги бозорлардан бирида савдо фаолияти билан шуғулланиб келган. Улар Telegram мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил қилган ҳолда, унда террорчилик ташкилотлари ғояларини тарғиб қилиб келган. 

Қўлга олинганлар ўзларининг Туркия, Сурия ва Миср давлатларидаги ғоядошларини молиявий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида, пластик карта расмийлаштирган ҳамда унда йиғилган пул маблағларини кўрсатилган ҳудудларга юбориш билан шуғулланиб келишган.

“Қўлга олинганлар орасида келгусида Сурия ҳудудига бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган фуқаролар ҳам мавжуд”, дейилади хабарда. 

Гуруҳ аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати жараёнида экстремистик ва террорчилик мазмунидаги ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

440

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг