ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президентлигига қайта сайланди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бугун, 25 сентябрь куни бўлиб ўтган ЎФАнинг ҳисобот-сайлов конгрессида Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига қайта сайланди. 

Конгресс раиси Хабибулла Мирзахоновнинг маълум қилишича, 45 та аъзо ташкилот ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов номзодини илгари сурган, 42 та аъзо ташкилот эса ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов номзодини илгари сурган. 

“Аввало, яна 4 йил муддатга сайлаганингиз учун раҳмат айтаман. ОФК ва ФИФА ёрдамида футболимиз ривожланиши учун ишладик. Аммо миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ишимизда камчиликлар борлигини кўрсатди. Олдимизда болалар ва аёллар футболини ривожлантириш, Париждаги Олимпиадага чиқиш, бундан ташқари миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, жамоалар атрофидаги қинғирликларни йўқотиш вазифаси турибди. 2026 йилги мундиалга чиқиш Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар олдига вазифа қилиб қўйилди. Мураббийлар ва раҳбарият ўртасида бирлик бўлиши керак. Олдимизда турган муҳим масалаларни ҳал қиламиз” дейди Азизов.

Маросимда FIFA’нинг ассоциациялар билан ишлаш бўлими бошлиғи Рольф Таннер, FIFA лойиҳалари кординатори Лоренцо Форви ва Андрей Башкевич, ОФК бош котибининг ассоциациялвр билан ишлаш бўйича ўринбосари Воҳид Кардани, ОФКнинг ассоциациялар билан ишлаш бўйича Марказий Осиё бўлими раҳбари Санжар Ризаев, Марказий осиё футбол ассоциацияси 1-вице президенти Достонбек Канакбаев иштирок этди.  

Сайловга делегатлар сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари, футбол академиялари, ЎзПФЛ, Суперлига ва Про лигада иштирок этувчи жамоалар, футбод фаҳрийлари кенгаши, Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби, футбол ишқибозлари, футболчилар ҳамда ҳакамлар гуруҳи вакиллари жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг