ДХХ прокуратура ходимини $30 минг пора билан ушлагани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоят прокуроратурасининг кадрлар бўлими бошлиғи Қ. исмли шахс 30 минг доллар пора олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди. У Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг жияни экани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Қ. маълум вақт Андижон шаҳар прокурори лавозимида ҳам ишлаган. У пулни вилоят халқ таълим бўлимида “еб юборилган” 6,7 млрд сўмни ёпди-ёпди қилиш учун олаётган пайтда қўлга тушган.

Қайд этилишича, Андижон вилоят прокуроратурасининг кадрлар бўлими бошлиғи пулларни ҳайдовчиси орқали олган.

QALAMPIR.UZ ҳолат юзасидан Бош прокурорнинг Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланганда, айни вақтда аниқ маълумотлар йўқ эканини, тез орада суриштириб, ахборот беришини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

970

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг