ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичи старт олди

Спорт

image

Бугун,12 апрель куни Тошкент шаҳрида Республика миқёсида анъанавий тарзда ўтказиладиган футбол бўйича Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) кубогининг Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш олдидан брифинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказиладиган турнирнинг Тошкент шаҳар босқичи расман очиқ, деб эълон қилинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ЎФА билан ҳамкорлик ўтказадиган турнир бўйича ЎзПФЛ ходими йиғилганларга турнир регламенти ва ўтказилиш тартиби бўйича маълумот берди.

Минифутбол баҳсларига ёшлар, аёллар ва темир дафтарларига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли жалб қилиниши режа қилинган.

Апрель ва май ойларида ДХХ кубогининг туман ва шаҳар босқич ўйинлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг