ДХХ кубогининг ҳал қилувчи босқичига қуръа ташланди (фоторепортаж)

Спорт

10

Кеча, 20 август куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) кубоги баҳсларининг Республика босқичига қуръа ташланди.

ДХХ кубоги баҳслари кетма-кет учинчи йил ўтказилмоқда. Уч босқичда бўладиган мусобақада бу йил 208 та туман-шаҳарлардаги 20 311 та жамоа иштирок этди. Турнир Республика бўйича жами 254 848 нафар ёшни қамраб олди. Вилоят босқичида саралаб олинган 365 нафар футболчи билан ҳозирда Ўзбекистон Суперлигаси жамоалари музокара ўтказмоқда.

Қайд этиш жоиз, бу йилги мусобақаларда аёллар ҳам иштирок этмоқда.

Қуръа ташлаш маросимида футбол ва мини-футбол баҳсларида қатнашадиган энг сара 14 та жамоа Республика босқичидаги рақибларини билиб олди.

Мусобақанинг гуруҳ босқичи ва плей-офф ўйинлари “Бунёдкор” академиясининг сунъий қопламали майдонларида ўтказилади. Футбол беллашувларининг финал ўйинига ЖАР стадиони мезбонлик қилади.

Бугун, 21 август куни гуруҳ босқичи ўйинлари старт олса, 26 август куни финал баҳслари ўтказилади.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг