ДХХ 15 кг қуйма олтинни Тошкентдан водийга олиб кетаётган эркакни қўлга олди
Жамият
−
23 Август 2020
1095145 яшар андижонлик А.Нуриддинов қарийб 15 кг олтинни Тошкентдан водий вилоятларига олиб кетаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейдда Тошкент шаҳридаги “Шарқ” йўл патруль хизмати масканида 1975 йил Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланган А.Нуриддинов бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда, автомашина юкхонасида қора политилен пакетларга скочлаб ўралган, жами 14 кг 238 гр бўлган 16 дона олтин қуймалари борлиги аниқланган.
Ушбу олтин қуймаларини фуқаро Нуриддинов Тошкент вилояти Қибрай туманидаги уйида қонунга хилоф равишда қўлбола усулда тайёрлаган бўлиб, кейинчалик уларни Андижон ва Наманган вилоятларига олиб бориб, сотишни режалаштирган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, олтинни қуйма шаклга ва юқори асиллик даражасига келтириб олди-сотди қилиш тақиқланган бўлиб, ушбу ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ушбу олтин қуймаларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
LiveБарчаси