ДХХ 10 та давлат хавфсизлик ва разведка органлари вакилларини Тошкентга йиғди

Жамият

image

Кеча, 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида “Афғонистон: минтақавий боғлиқлик, хавфсизлик ва ривожланиш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, конференцияда Афғонистон, Покистон, Эрон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон хавфсизлик органлари ва разведкавий хизматлари делегациялари иштирок этди.

Тадбир қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик хати ўқиб эшиттирилди.

Ушбу конференция якунида иштирокчи давлатлар вакиллари томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича йўналишлар ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, глобал ҳамда минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган терроризмга қарши биргаликда қатъий курашишга келишиб олинган.

Маълум бўлишича, ушбу тадбир Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг