Диёр Имомхўжаев ПФЛ директори этиб тайинланди

Спорт

image

Бугун, 31 март куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг янги сайланган таркибдаги илк йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти киритган тақдимномага асосан Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга ПФЛ бош директори лавозимига кўрсатилди ва бир овоздан маъқулланди.

Йиғилишда ПФЛ Ижроия қўмитасининг жами 9 нафар аъзосидан 8 нафари иштирок этди. Жумладан, ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев, UFА вице-президенти Одил Аҳмедов, UFА’нинг Аёллар футболи бўлими бошлиғи Азиза Татлимуродова, ПФЛ юрисконсулти Ойбекхон Иброҳимхонов, ОКМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев, “Локомотив” футбол клуби бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов бевосита қатнашган бўлса, 2 нафар аъзо: “Насаф” футбол клуби бош директори Алишер Юсупов ҳамда “Хоразм” футбол клуби бош директори Мақсуд Каримов онлайн иштирок этишди. Бир нафар Ижроқўм аъзоси “Турон” футбол клуби президенти – Олимхон Аҳмедов эса айни пайтда хориж сафарида экани боис овозини алоҳида тақдим этган.

Диёр Имомхўжаев 2020 йилнинг 25 май куни ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг