Директорларни таъмирлаш ишларига мажбурлаган мулозим 44 млн сўм жаримага тортилди
3-саҳифа
−
20:46 1306 1 дақиқа
Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари 42-сонли умумий ўрта таълим мактабига чақиртирилганш ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, директорлар мажбуран таъмирлаш ишларига жалб қилинган. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилган. Ўрганишлар натижасида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ч.Жумаев томонидан мактаб директорларини хизмат вазифаларига кирмайдиган таъмирлаш ишларига мажбурий равишда жалб қилиш ҳолати ўз тасдиғини топган.
Мазкур ҳолат бўйича Ч.Жумаевнинг ҳаракатлари Меҳнат кодексининг 5-моддаси талабларига зид деб топилган. Шунга кўра, Ч. Жумаевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисми асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги жамоат саломатлиги техникуми педагогларини хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилганди.
Live
Барчаси