Дипломатнинг ўғли Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланиб қўлга олинди

Олам

image

Австрия пойтахти Вена шаҳрида Греция фуқароси Россия фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Kronen Zeitung” нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, 39 ёшли гумонланувчини қўлга олишда махсус кучлар жалб қилинган. 

“Гап Венадаги собиқ россиялик дипломатнинг ўғли ҳақида кетмоқда”, дейилади хабарда. 

Газетанинг ёзишича, у Россия расмийларидан, жумладан, Украинадаги уруш пайтида “портловчи маълумот” учун миллионлаб пул олган. Унинг квартирасини кўздан кечириш чоғида телефон тинглаш ва яширин камераларни аниқлашга қодир сигнал детектори, шунингдек, снаряд парчаларига қарши костюм топилган.

Нашрга кўра, жосусликда айбланаётган шахс шаҳар ҳудудидаги кўзга ташланмайдиган нуқталарда Россия Федерациясининг дипломатик вакилларига маълумотларни узатган.

Қайд этилишича, бу ишга алоқадор шахс Австрияда расман ишламаган ва ижтимоий нафақа олган. У 2018 йилдан буён Россия, Беларусь, Туркия ва Грузия давлатларига 65 марта саёҳат қилган. Бундан ташқари, у Вена, Россия ва Грецияда бир нечта кўчмас мулкка эгалик қилади.

Австрия Ички ишлар вазири Герхард Карнер жосус шахсини аниқлашда кўрсатган ёрдами учун “халқаро жосусларга” миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг