Диний ташкилотлар фаолияти фақатгина суд орқали тўхтатилади — Қонун
Жамият
−
06 Июль 2021
2522Ўзбекистонда диний ташкилотлар фаолияти фақатгина суд орқали тўхтатилади. Бу ҳақда парламент томонидан ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун янги таҳририда сўз боради. Ҳужжат Президент томонидан имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га Қонун шарҳини тақдим этди.
Унга кўра, диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари Қонун билан белгиланиб, унда кўрсатилмаган асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмаслиги таъминланди.
Шу билан бирга, диний ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш фақатгина суд орқали бўлиши, рўйхатдан ўтказадиган ва бошқа давлат органлари бунга ҳақли эмаслиги, мансабдор шахсларнинг муайян диний ташкилот қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилинганда диний ташкилот давлат божини тўлашдан озод этилиши каби қўшимча кафолатлар назарда тутилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь