Диний таълим муассасалирга ҳужжат қабул қилиш санаси ўзгарди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига абитуринетларнинг ҳужжатларини қабул қилиш санасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Ҳадис илми мактаби ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам) ҳужжатлар қабул қилинади.

Бундан ташқари, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида 2020 йилнинг 20 июнидан 20 июлигача (шу куни ҳам) ҳужжатлар қабул қилиш бўлиб ўтиши белгиланди.

Ушбу саналар техник сабабларга кўра ўзгартирилгани маълум қилинди.

Аввалроқ, Диний таълим муассасалирга ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам) қабул қилиниши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Диний таълим муассасаси

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар