Диний қўмита раиси ўринбосари Президентга маслаҳатчи бўлди
Жамият
−
02 Февраль 2022
9494Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Муродович Комилов Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди
Хабарга кўра, у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.
Музаффар Комилов 2018 йил 18 апрелдан бери Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
У муқаддам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида фаолият юритган.
Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.
LiveБарчаси