Дин ишлари бўйича қўмита муҳим баёнот билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ижтимоий тармоқларда бўлаётган баҳс-мунозаралар юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди. ЎзА томонидан эълон қилинган баёнот матни қуйида тўлиқ келтирилмоқда. 

"Интернет, ижтимоий тармоқлар биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга таъсир этмай қолмаяпти. 

Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир. 

Диний таълимот ўта нозик ва хассос бўлгани туфайли муайян дин номидан ва унинг моҳияти ҳақида фақатгина мутахассислар муносабат билдиришлари мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқариши келтириб ўтилган".


Мақола муаллифи

Теглар

дин ишлари бўйича қўмита

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар