Дин ишлари бўйича қўмита раиси ишдан олинди. Тошбоев унинг ўрнига тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига Содиқ Доноқулович Тошбоев тайинланди. Абдуғофур Аҳмедов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Содиқ Тошбоев тайинловга қадар Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Маълум бўлишича, Абдуғофур Аҳмедов бошқа ишга ўтказилгани сабабли ишдан олинган.

У 2019 йилнинг сентябр ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага раис этиб тайинланганди.

Абдуғофур Аҳмедов бунгача Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг