Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж зиёрати билан боғлиқ баёнот берди
Жамият
−
10 Март 2021
8228Ижтимоий тармоқларда 2021 йилги Ҳаж мавсумининг ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита мазкур масала юзасидан баёнот берди.
Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитага фуқаролар томонидан мазкур масалага ойдинлик киритиш бўйича мурожаатлар бўлмоқда.
“Шуни маълум қиламизки, Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мазкур масалада мунтазам алоқа ўрнатган”, дейилади хабарда.
Шундан келиб чиқиб, қуйидагилар маълум қилинган:
Биринчидан, ижтимоий тармоқларда “Муқаддас Хаж Сафарига расман рухсат берилди. Фақатгина хаж сафарига бормоқчи бўлганлар коронавирусга вакцина қабул қилган бўлишлари шарт” ва бошқа шу каби сарлавҳалар остида тарқатилаётган хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.
Иккинчидан, бу каби хабарларнинг тарқалиши ва турлича талқин қилиниши – Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ҳаж мавсуми зиёратчиларини қабул қилишнинг асосий шарти – “COVID-19” га қарши эмлангани бўлади”, мазмунидаги интервьюсига асосланган.
Учинчидан, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаган.
Аввалроқ, Саудия Арабистони хорижликларнинг Ҳаж ва Умра зиёратини амалга ошириши учун асосий шартини эълон қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь