Челябинскдаги мактабда ўқитувчи тўсатдан вафот этди

Олам

image

Россиянинг Челябинск шаҳридаги 39-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчилар танлови пайтида вафот этди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Танлов аудиторияда дарслар олдидан ўтказилди. Ўқитувчининг тўсатдан тоби қочди. "Мактаб тиббиёт ходими реанимация тадбирларини ўтказишни бошлади. Ўша пайтда болаларни хонадан олиб чиқишган, тез ёрдам чақирилган. Aммо улар аёлни қутқара олмадилар, афсуски, ўқитувчи вафот этди",  дейди мактаб вакили.

Мактаб директори Светлана Урванцеванинг айтишича, марҳум ўқитувчи "жуда яхши инсон ва ходим" бўлган. "У 62 ёшда эди ва камдан-кам ҳолларда касаллик таътилини олган", дея қўшимча қилди Урванцева.

Шаҳар халқ таълими қўмитаси ўқитувчиларнинг иш ҳақи ҳафтасига 18 соат эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Челябинскда ўқитувчи дарс вақтида вафот этди

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар