Диққат! Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида авиапарвозлар тикланди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида мунтазам авиапарвозлар тикланди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий ахборот агентлиги Ҳукумат ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори Икром Субхонзодага таяниб хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Республика штабининг янги COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича эпидемияга қарши чораларни кучайтириш тўғрисидаги қарорига биноан Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида мунтазам парвозлар тикланган. 

Республика штаб-квартирасининг қарорига биноан Душанбе ва Тошкент ўртасидаги парвозлар ҳафтада бир марта “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ва “Somon Air” МЧЖ томонидан амалга оширилади. 

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон миллий авиакомпанияси – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ҳафтанинг чоршанба куни, “Somon Air” МЧЖ ҳафтанинг жума куни парвозларни амалга оширади. 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори Икром Субхонзоданинг таъкидлашича, COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун барча йўловчилар санитария ва эпидемияга қарши талабларга риоя қилишлари, тиббий ниқоблар ва қўлқопларни тақишлари керак. 

Унутманг! Йўловчилар самолёт бортига COVID-19 (ПЦР) тести манфий натижаси билан олинади. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг