Диққат! Тошкентнинг икки тумани ичимлик сувидан узилади

Жамият

image

Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманларида 20 декабрдан 21 декабргача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” матбуот хизмати хабар берди.

Сергели тумани “Қипчоқ” кўчасидан ўтувчи ер усти метро йўли қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли ичимлик суви тармоғини кўчириб ўтказилган қисмини қайта улаш ишлари вақтида, яъни 20 декабрь соат 9:00 дан 21 декабрь соат 9:00 гача қуйидаги манзилларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади:

 Сергели тумани бўйича:

“Қорасув”, “Тараққиёт”, “Хонабод”, “Қушбеги”, “Хонабодтепа”, “Қурувчилар”, “Дарё бўйи”, “Файзли”, “Жалоир”, “Қипчоқ”, “Суғдиёна”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Темир йўлчи”, “ Шукур Бурхонов”, “Янги Сергели”, “Тинчлик”, “Гулистон”, “Бобур”, “Иттифоқ”, “Нилуфар”, “Хумо” маҳаллаларида;

1-сектор штаби, қабристон, масжид, асфальт завод ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқарувчи корхоналар. 8-Қозонхона (ТС-8), ТБК насос станцияси, ёнғинга қарши кураш бўлими, Пепси заводи, “Пахта тола” заводи, ғишт заводи, божхона омбори, 25-сонли ўрта мактаб.

 Янгиҳаёт тумани бўйича:

“Қипчоқ”, “Юлдош”, “Ал-Фарғоний”, “Виқор”, “Олчазор”, “Дўстлик”, “Чортоқ”,  “Чарағон”, “Тошкент”  маҳаллаларида; 

Ижтимоий объектлар:

1-сонли Туғруқ комплекси, 37-сонли поликлиника, тери таносил шифохонаси (КВД), ўликхона, Янгихаёт ҳокимяти, дока хлеб, металл заводи, 12-автобус парки, КҲС, Греэн Парк, “Эврика” хусусий боғчаси.

“Сувсиз қолган ҳудудларга ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг