Диққат! Тошкентда 57 ёшли эркак қидирилмоқда

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 май куни соат 21:00 да Яккасарой тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига мазкур туманда яшовчи Лисова А. исмли фуқаро мурожаат қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Лисова ўз аризасида қарамоғида бўлган қариндоши 1963 йилда туғилган, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 242 уй да яшовчи ва 20 май куни соат 17:30 да уйдан чиқиб, қайтиб келмаган Шингальцев Андрей Ивановичнинг қидируви бўйича чора кўришни сўраган. 

Сўнги марта ташқи кузатув камералари уни 20 май куни кечаси “Яккасарой” масжиди томон кетаётганини қайд этишган.

Белгилари: чап қўлининг бош бармоғида “Андрей” ёзуви кўринишида, чап оёғида эса хоч шаклида татуировкаси бор.

Алоҳида белгилари: спиртли ичимликка тобеликдан келиб чиққан руҳий касаллиги сабабли ўзи ҳақида ҳеч қандай маълумот бера олмайди.

Кийимлари: енги узун жигар ранг кўйлак, тўқ-кўк рангли иштон, оқ рангли ипсиз оёқ кийим.

“Қидирув учун фойдали бўладиган маълумотларни 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 рақамлари орқали маълум қилишингизни сўраймиз”, дейилади бошқарма хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қидирув

Баҳолаганлар

610

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг