Диққат! “Omicron” Ўзбекистон чегарасигача келди
Олам
−
06 Январь 2022
33347Қозоғистонда саккизта ҳолатда коронавируснинг “omicron” штамми аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган
Таъкидланишича, Олма-отада еттита ва Нур-Султонда битта ҳолатда коронавируснинг янги штамми аниқланган.
“Генотиплаш натижаларига кўра, саккизта намунада, жумладан, еттита ҳолатда Олма-отада ва битта ҳолатда Нур-Султонда коронавируснинг “omicron” штамми аниқланди”, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Вазирлик “omicron”нинг ўзига хос хусусиятлари сифатида юқори юқумлилик, қайта инфекция хавфининг ошиши кабиларни эслатган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 6 январь ҳолатига кўра, “omicron” штамми дунёнинг 126 та давлатида аниқланган.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Қозоғистондаги вазият жиддий ва қалтис. Мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Шунингдек, соат 23:00 дан 7:00 гача комендантлик соати амал қилади. Қўпорувчилик ҳаракатлари ортидан Қозоғистон Миллий гвардиясининг саккиз нафар полиция ходими ва ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. Яна 317 нафар ходим мамлакатнинг қатор вилоятларида рўй берган тартибсизликлар натижасида жароҳатланган.
LiveБарчаси