Диққат! Эртадан ОТМларга кириш имтиҳони бошланади

Жамият

image

Эртага, 29 июлдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида олий таълим муасссасаларига кириш имтиҳонлари бошланади. 14 августда ўз ниҳоясига етадиган кунлик синовларда 70 минг атрофида абитуриент иштирок этади.

Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов бугун, 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда маълум қилди. 

Жорий ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига таҳсил олиш учун 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриент маълумотлар базасига киритилган. Уларнинг 979 минг 436 нафари тест синовида иштирок этади. Шундан, кечки таълим шаклига 13 минг 821 нафар, сиртқи таълим шаклига 335 минг 7 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. 

Давлат тест маркази раҳбарининг қайд этишича, тест синовлари жараёнида маҳаллий ҳокимликлар, Ички ишлар, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари  билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. 

Жойларда 1 минг 200дан ортиқ кузатув камералари ишлаб туриши таъминланади ҳамда абитуриентларнинг мобиль телефонлардан фойдаланмасликларини олдини олиш мақсадида мобиль сигналларни тутувчи махсус аппаратлар, инсон юзини сезувчи ҳамда бармоқлардан намуна олувчи электрон мосламалар ишлаб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Давлат тест маркази Кириш имтиҳони

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг