Диққат, абитуриентлар! Ижодий имтиҳон натижалари эълон қилинди

Жамият

image

2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасалари томонидан ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумки, алоҳида иқтидор талаб этиладиган ёки фанлар мажмуасида касбий (ижодий) имтиҳон мавжуд бўлган таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентларга олий таълим муассасалари томонидан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасалари томонидан ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Давлат тест марказига тақдим этилди ва мазкур натижалар Давлат тест марказининг махсус тизимларига жойлаштирилди.

Мазкур имтиҳонларда иштирок этган абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ва тест синовида тўплаган балларини умумлашган ҳолда 4 хил усулда билишлари мумкин:

1. my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

2. my.dtm.uz сайтининг “Бакалавр-2021” бўлими орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда;

3. Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:

  • @mandat2021bot
  • @mandat_2021_1_bot
  • @mandat2021_2_bot
  • @mandat2021_3_bot
  • @mandat2021_4_bot

4. Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

802

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг