Депутатлар президентлик сайлови кунини кўчириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Жамият
−
29 Январь 2021
6670Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистонда сайловларни ўтказишиш санасини ўзгартириш ва бошқа қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати берган маълумотга кўра, лойиҳада сиёсий партияларга сайлов кампанияси даврида Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар учун Ғазначиликда ҳисобвароқ очилмайдиган бўляпти.
Эндиликда ҳужжат Сенатга юборилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Конституцияси ва бошқа қатор қонунларга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Лойиҳада Конституциянинг 117-моддасига ўзгартириш киритиш таклиф этиляпти. Бу орқали Президент ва парламент сайловларини ваколат муддати тугайдиган йилнинг октябрь ойида ўтказиш белгиланган.
LiveБарчаси