Депутатлар Нозим Ҳусанов номзодини кўриб чиқяпти
Жамият
−
12 Сентябрь 2019
4178Аввалроқ, Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланаётгани, номзодни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаши кераклиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 12 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, айни дақиқаларда сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлик гуруҳида депутатлар Ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиқдилар.
Бу гал Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзод муҳокамаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига айни пайтда Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нозим Ҳусановнинг номзоди кўрсатилган.
Фракциялар йиғилишларида Нозим Ҳусанов депутатлар томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ҳамда улар эътиборига мазкур лавозимга киришганидан сўнг фуқаролар бандлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида келгусида қиладиган ишлари бўйича ўз Ҳаракатлар дастури ҳақида атрофлича ахборот берди.
Ушбу масала бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида батафсил кўриб чиқилади.
LiveБарчаси