Депутатлар Ҳукуматни йўриғига солмоқчи. Бюджет қабул қилинмаслиги мумкин

Жамият

image

Ақвал хабар берганимиздек, бу йил Ўзбекистон тарихида илк бор давдат бюджети қонун сифатида қабул қилиняпти. 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилдилар. 

Мамлакатнинг бош молиявий ҳужжатини тақдим этиш амалиётида илк бор “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва 2020–2022 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари прогнози бериляпти.

Депутат Расул Кушербоев тажрибада илк бор қўлланилаётган амалиётга тўхталаркан, Давлат бюджети қабул қилинмаслиги хавфи борлигини очиқлади. Унинг қайд этишича, Ҳукумат депутатларнинг талабини инобатга олмаса, Давлат бюджети қайтарилиши мумкин.

"Айни кунларда Қонунчилик палатасида 2020 йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси депутатлар муҳокамасидан ўтмоқда. 

Бу сафар Давлат бюджети қонун сифатида қабул қилинади. 
Таъкидлаш жоизки, бюджет лойиҳасига депутатларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб, бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш устида Ҳукумат билан музокаралар олиб бориляпти.  Масалан, ҳамкасбимиз Абдурашид Абдуқодиров ҳукуматдан барча ўрта таълим мактабларига етарли миқдорда лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш  ва эскирган ўқув ускуналарини алмаштириш бўйича маблағларни кўпайтиришни талаб қилмоқда. Камина ўз ўрнида сайловолди дастурдаги режамдан келиб чиқиб, барча таълим муассасаларини оптик толали интернет алоқа воситаси билан таъминлаш учун етарли маблағ кўзда тутилишини, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан фуқароларнинг кўчмас мулклари бузилиши натижасида ҳамон қоплаб берилмаган компенсация пулларини марказий бюджет ҳисобидан бўлса ҳам тўлаб бериш учун алоҳида маблағ ажратилишини сўрамоқдаман. 

Шурингдек, депутатлар тиббиёт, қурилиш, транспорт, солиққа тортиш билан боғлиқ масалаларда бюджет лойиҳасини "корректировка" қилишмоқда. 

Ҳукумат кўнмаса лойиҳа ўтмаслиги ҳам мумкин, бу бор гап. Ҳар қалай ўтган йиллардаги усуллар яхшигина сабоқ бўлган бизга", деб ёзади Расул Кушарбоев. 

Агар Ҳукумат депутатларнинг талабларини қондирса, 21 ноябрь, пайшанба куни ялпи мажлисда 2020 йил учун Давлат бюджети қабул қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Депутатлар Бюджет

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг