Депутат Ғаниев каттаконлардан “тонировка”ни бепул қилишни сўрамоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Дониёр Ғаниев ҳукумат аъзоларига "тонировка"ни бепул қилиш ёки минимал тўловлар асосида рухсат берилишини сўраб мурожаат қилди. 

Депутатга кўра, Ўзбекистонда айни кунларда аномал иссиқ қайд этилмоқда. Кунлик ҳарорат ўртача 40 даражани ташкил этмоқда. Бу эса фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва меҳнат самарадорлиги пасайишига олиб келади.

“Кундузи иссиқдан жон сақлаб, кечки салқинда кўчага чиқар десанг, карантин чекловлари сабаб соат 20:00дан кейин деярли барча хизмат кўрсатиш шаҳобчалари фаолияти ҳам тўхтатиляпти. 

Ёзнинг жазирама иссиқ кунлари нафақат фуқароларга ноқулайлик туғдиради, балки Ўзбекистоннинг Ялпи ички маҳсулотларига, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳалари ривожига қаттиқ зарба бўляпти", дейди Ғаниев.

Депутатнинг таъкидлашича, йилнинг иссиқ мавсумида автомобиль ойналарини қорайтиришга бепул ёки минимал тўловлар асосида рухсат берилиши фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва самарадорлиги ошиши ҳамда мамлакат иқтисоди ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. 

"Тонировкани пуллик қилишни ўйлаб топган ҳурматли раҳбарлар, иқтисодиёт ўсиши, бюджетга кўпроқ пул тушушини истасангиз, тонировка нархларини ёз ойлари учун бекор қилинг", дея мурожат қилади Ғаниев.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда "тонировка" нархлари қуйидагича:

Орқа ён ойна (орқа эшик) учун (1 йилга):

•  жисмоний шахсларга – энг кам иш ҳақининг 10 баробари (2 млн 230 минг сўм);
•  юридик шахсларга - энг кам иш ҳақининг 10 баробари (2 млн 230 минг сўм);
•  хорижий ташкилотларга - энг кам иш ҳақининг 20 баробари (4 млн 460 минг сўм).

Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар) (1 йилга):

•  жисмоний шахсларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (11 млн 150 минг сўм);
•  юридик шахсларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (11 млн 150 минг сўм);
•  хорижий ташкилотларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари (17 млн 840 минг сўм).

Ушбу тўлов туристик автобуслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида этиб белгиланган.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг