“Депутат бўлмай ўлларинг”. Сайлов комиссияси аъзосининг можароли видеоси тарқалди
Жамият
−
05 Июль 2021
17397Ижтимоий тармоқларда ўзини сайлов комиссияси аъзоси деб таништирган аёлнинг партия кузатувчиларига қўполлик қилаётгани ва депутатларга “ўлим тилаётган” ҳолати акс этган видео тарқалди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ушбу воқеага эътибор қаратмоқда.
Видеода аёлнинг "жим ўтиринглар... депутат бўлмай ўлларинг", дея атрофидагиларга қўполлик қилганини кўриш мумкин.
Депутат Расул Кушербоевнинг ёзишича, воқеа кеча, 4 июль куни Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашига 26-Жарқўрғон округидан депутат сайлаш жараёнида юз берган.
Ҳозирча, ушбу воқеага ҳеч қайси масъул ташкилот ёки шахс расмий муносабат билдирмаган. Кушербоев видеога қисқагина қилиб, “бу бошланиши... Ана сайлов”, дея изоҳ қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил Ўзбекистонда катта сиёсий воқеа — Президент сайлови бўлиб ўтиши кутилмоқда. Сайлов ҳар галги анъанага кўра декабрда эмас, балки октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь