Депутат: “76 та уйнинг 60 га яқинида хонадон эгалари қурилиш ишларидан норози”

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида аҳоли мурожаати асосида Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Саховат" маҳалласи, Саховат кўчасидаги намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйларнинг аҳволи билан танишганини билдирди. 

“Шу йилнинг апрел ойида тугалланиши ваъда қилинган уйлар ҳамон тўлиқ эгаларига топширилмаганлиги ва қурилишдаги сифатсиз ишлар ҳақида аҳоли вакиллари ўтган ҳафтада Янгийўлдаги қабулхонамга келиб мурожаат қилишганди,” дейди депутат. 

"Тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, мурожаат жойида ўрганилгандагина асл ҳақиқат намоён бўлади. Шу боис, қурилишга масъул “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ва туман ҳокимлиги масъулларини жойига таклиф қилиб, муаммони ўрганиб чиқдик.

Очиғи аҳоли вакиллари нолиганича ҳам бор экан: жами 76 та уйнинг 60 га яқинида хонадон эгалари у ёки бу даражада қурилиш ишларидан норози, аксарияти қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани учун уйларни қабул қилиб олишмаган. Шу боис, уйлар ҳамон табиий газ билан таъминламаган, янги кўча чанг тўзон ва шағалдан иборат бир аҳволда. Шунингдек, бир қатор хонадонлардаги ҳаммом, қозонхона, эшик, канализация, ҳовли саҳнидаги бетон ва электр токи монтаж ишлари қурилиш талабларига мос олиб борилмаган, айрим қурувчи усталар иш ҳақларини ола олмай сарсон...

 Депутатлик назорати деган гапдан келиб чиқиб, ишлар охирига етмагунча ҳар ҳафта бир оёғимиз шу ерда бўлади энди".


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг