Депрессиядан халос қилувчи мия чиплари ишлаб чиқилди
Технология
−
19 Январь 2023
5651АҚШнинг Inner Cosmos стартапи депрессиядан халос бўлиш учун биринчи мия имплантациясини тақдим этди. Бу ҳақда “Plus one” нашри хабар берди.
Тахминан бир ярим сантиметр диаметрли чип тери остига ўрнатилади ва миянинг депрессия ривожланиши учун масъул бўлган қисмига электр импулсларини чиқаради. Қурилма кунига бир марта 15 дақиқа давомида миянинг чап томонидаги микропулсларга таъсир қилади.
Имплант икки қисмдан – бош териси остидаги электрод ва ташқи томондан фойдаланувчи сочлари орасига бириктирилган батареядан иборат. Ушбу ишланма аллақачон одамларда синаб кўриш учун тайёр. Чипни ўрнатиш жараёни 30 дақиқа давом этади.
“Дунё оғир тартибсизлик ҳолатида, бу эса идрокнинг бузилишига олиб келади. Бундай нохуш таъсирларни миллионлаб одамлар ҳис қилмоқда, бу эса депрессия даражасини оширишга сабаб бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, ҳар йили 140 миллион америкаликлар диққатни жалб қилиш ёки депрессияга қарши дори-дармонларни истеъмол қилади. Биз ишонамизки, ёндашувимиз депрессиядан азият чекканларнинг ҳаётини юмшатади”, дейди мия чипларини ишлаб чиқарувчи тадбиркор Мерон Грибец.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси