Деновда икки киши ЙТҲда ҳалок бўлди  

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Натижада икки фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақида ЙҲХББ Сурхондарё вилоят бўлими Матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳодиса Денов тумани "Даҳана" МФЙ аҳоли зич жойлашган қисмида содир бўлган. Ҳайдовчи ўзига тегишгли бўлмаган автотранспорт воситасини миниб йўлга чиққан. Ўз йўналишида кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдаларни кўрган ҳайдовчи машинани тўхтатишга улгурмаган ва йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада бир нафар фуқаро воқеа жойида, яна бир фуқаро  тез ёрдам хизмати кўрсатилганига қарамасдан  шифохонада вафот этган. 

“Йўлнинг нариги бетида, 300-400 метр нарида одамларни кўрдим. Улар мендан олдин келаётган Damas машинасини ўтишини кутишди ва беҳосдан мени йўлимдан чиқди. Бўлган воқеани ҳозир тушунтириб беролмайман. Агар шундай бўлишини аввалдан билганимда, уларга эмас ўзимга зарар етказган бўлар эдим. Чунки уларни фарзандлари бор. Мен эса ҳали оила қурмаганман”, дейди ҳайдовчи пушаймонлик билан. 

Ҳодиса юзасидан ЙҲХББ вилоят бўлими, Ички ишлар бўлими инспекторлари, Денов туман ҳокимлиги ва бошқа алоқадор хизмат вакиллари билан муҳокамалар ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг