Деновда 10 та мактаб ёпилди
Жамият
−
17 Сентябрь 2020
12273Сурхондарё вилояти Денов туманида 10 мактаб фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, коронавирус пандемияси билан гумон қилинаётган фуқаролар сони ошгани боис, Денов тумани ҳокими томонидан маҳаллалар 4 та сектор кесимида "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифаларга ўтказилган. Унга кўра, қизил ҳудудга ўтган маҳаллалардаги жамоа тўпланадиган масканларнинг вақтинча фаолияти тўхтатилган.
Туманда босқичма-босқич анъанавий тарзда ўз фаолиятини бошлаган қуйидаги мактаблар пандемия шароити барқарорлашгунига қадар
фаолиятини тўхтатади:
1-сектор бўйича: 27, 50, 52, 55, 96-мактаблар;
2-сектор бўйича: 42, 46, 53-мактаблар;
3-сектор бўйича: 45-мактаб;
Ушбу мактаблар фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар ўқувчилар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазирлиги 16 сентябрь ҳолатига мамлакатдаги 10 мингга яқин мактабларнинг яқин мактабларнинг 2 550 таси анъанавий шаклда фаолиятини бошлаганини маълум қилганди.
Бундан аввал пойтахт Тошкентда ҳам иккита мактаб ёпилган эди.
LiveБарчаси