Денгиз сатҳининг сезиларли кўтарилиши тахмин қилинди

Олам

image

Халқаро экологлар ва Ерни ўрганиш бўйича мутахассислар жамоаси келгуси 250 йил ичида денгиз сатҳининг сезиларли даражада кўтарилишини тахмин қилди. Бу ҳақда “Life“ нашри маълум қилди.

Мутахассислар юздан ортиқ етакчи олимлардан интервю олиб, мингдан ортиқ илмий мақолаларни таҳлил қилишган. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, энг ёмон сценарий билан, 2100 йилга келиб, океан сатҳи 1,3 метрга кўтарилади. 2300 йилга келиб эса сув сатҳи ҳозиргидан 5,6 метрга кўтарилишини тахмин қилишмоқда.

Мақола муаллифларидан бири Поцдам университети профессори Стефан Рамсторф Гренландия ва Антарктидадаги музнинг эриши бундай муҳим ўзгаришларга сабаб деб билади. Унинг сўзларига кўра, у ердаги музлар океан сатҳини 65 метрга кўтариш учун етарли. Олимлар тадқиқот натижалари иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришнинг ўта муҳимлигини таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Денгиз сатҳи Глобал исиш

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг