Демократия индекси рейтингида Ўзбекистон нечинчи ўринни эгаллади?
Бу қизиқ
−
03 Февраль 2023
10436Ўзбекистон 2022 йил якунига кўра, Буюк Британиянинг The Economist Intelligence Unit (EIU) тадқиқот ташкилотининг Демократия индексида 167 давлат орасидан 149-ўринни эгаллади. Бу ташкилот томонидан ишлаб чиқилган рўйхатда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон демократиясига берилган баҳо 2,12 баллни ташкил этади. Бу кўрсаткич кетма-кет уч йилдан бери ўзгаргани йўқ. Бундан ташқари, бу балл орқали Ўзбекистон “авторитар режим”га эга давлатлар гуруҳига киритилган.
Ўзбекистондаги демократия беш тоифада баҳоланган:
- сайлов жараёнининг сифати ва плюрализм учун – 10 баллдан 0,08 балл;
- ҳукумат фаолияти учун – 1,86 балл;
- сиёсий иштирок учун – 2,78 балл;
- сиёсий маданият учун – 5 балл;
- фуқаролик эркинлиги учун – 0,88 балл.
2022 йил рейтингида ҳам Ўзбекистон 167 мамлакат ичидан 149-ўринни эгаллаган. 2021 йилда мамлакат рейтингда 150-поғонадан жой олган.
Маълумот учун, рейтингда биринчиликни бир неча йиллардан бери кетма-кет Норвегия 9,81 балл билан пешқадамлик қилмоқда. Кучли бешликдан Янги Зеландия (9,61), Исландия (9,52), Швеция (9,39) ва Финляндия (9,29) жой олди. Рейтингни энг сўнгги поғоналарни Шимолий Корея (1,08), Мянма (0,74) ва Афғонистон (0,32) якунлаб берган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси