Декабрда қор ёғади
Бу қизиқ
−
01 Декабрь 147456 1 дақиқа
Ўзгидромет 2025 йилнинг декабрь ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, 1-3 декабрда республика бўйича қиш фаслининг боши учун бироз илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади.
4-5 декабрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 3-6 даражагача пасаяди. 6-7 декабрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 12-15 даража илиққача кўтарилади.
Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқдан 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради.
Ҳарорат тартиби бўйича декабрь ойи ўртача иқлим меёридан 1-1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда.
Ойнинг айрим кунларида (2-4 кун) ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 2-7 даража совуқдан 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 2-7 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туради.