Де Брюйне Бельгия терма жамоаси тарихидаги 10-энг яхши тўпурарга айланди

Спорт

image

Бельгия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Бельгия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар қаторида 10-ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда “Championat” нашри хабар берди.

Кеча, 8 июнь куни Бельгия терма жамоаси Миллатлар лигасининг  2-тури доирасида ўз майдонида Польша терма жамоасини қабул қилди. Учрашув Брюсселдаги (Бельгия) “Руа Бодуэн” стадионида бўлиб ўтган. Ушбу баҳс майдон эгаларининг 6:1 ҳисобидаги ўта ишончли ғалабаси билан якунланди.

Бельгия терма жамоасининг голларидан бири де Брюйне ҳисобига ёзилган. Бу гол унинг учун миллий жамоадаги 24-гол эди.  Бу кўрсаткич орқали “Сити” ярим ҳимоячиси терма жамоа тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 10-поғонага кўтарилиб олди.

Маълумот ўрнида, Бельгия термаси тарихидаги энг яхши тўпурар “Челси”  ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳисобланди. Унинг ҳисобида 68 та гол бор.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг